XABARLAR.UZ

BOSH SAHIFA YANGILIKLAR SAYT HAQIDA ALOQA KIRISH AZO BO`LISH

Нукусда Қорақалпоғистондаги барча Сардорлар кенгаши аъзолари учун ўзгача услубда ўқув семинари ташки

Шу йилнинг 15 октябрь куни Нукус шаҳридаги Ёшлар маркази биносида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Сардорлар Кенгаши аъзолари учун ўқув семинари ташкил қилинди.

Қорақалпоғистоннинг барча туман ва шаҳарларидан 126 нафар Сардор ёшларга малакали координатор тренерлар ўқув машғулотларини ўтишди.

Ўқув-семинарни Координатор тренерлар ташаббуси билан “Кариера” Сардорлар клуби томонидан “Тайм менежмент”, “Сардор - бу ким?” ва бошқа мавзуларда семинарлар ташкил этилди. “Ижтимоий сайтлар ҳақида”, “Facebook сирлари” , "Сардор имижи қандай бўлиши керак?", "Сардорнинг нутқи ва мулоқотига қўйиладиган талаблар", "Пресс клуб етакчиси мақолаларини қандай тайёрлашикерак?", "Тоp сарлавҳа қандай қўйилади?" мавзуларидаги семинар машғулотларини Kruz.uz сайти муҳаррири, блогер Шуҳрат Саидаҳмадов олиб борди.Семинар сўнгида Сардорлардан якуний назорат очиқ тести олинди.

Тест якунида дарс ўтувчиларга тингловчилар томонидан баллар қўйилди.Ўқув-семинар тугагандан кейин Катта мажлислар залида Иттифоқнинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси А.Данияров барча ҳудудий ва маҳаллий Сардорлар Кенгаши аъзолари билан учрашди ва Сардорларга раис томонидан “Ишонч ёрлиқлари” топширилди.
Шундан кейин Сардорлар "Камалак"га бармоқ излари билан ўзига хос ишонч рамзларини туширишди. Бу бармоқ излари Қорақалпоғистоннинг барча Сардорлари ҳамжиҳатлиги тимсоли бўлиб қолди.
Fikrlar: 0
REKLAMA
TOP YANGILIKLAR
Statistika