
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида 2018-йилги пахта йиғим теримида пахтани нес-нобуд қилмасдан териб олишда 30 ёшгача бўлган банд бўлмаган ёшлар ҳам ўз хиссаларини қўшиб келмоқда.
Илғор теримчи ёшларни рағбатлантириш мақсадида Ёшлар иттифоқи Тўрткўл туман Кенгаши томонидан пахта майдонларида “Фидойи ёшлар отрядлари”да 5 кун давомида энг кўп терган фаол теримчилар фаолияти таҳлил қилинди.
Унга кўра Хожиабдуллаева Хилола беш кунда 822 кг пахта териб ўз уйига 780 минг 900 сўм ҳамда қимматбаҳо совға билан қайтди.Бундан ташқари 5 кунда 814 кг пахта терган Ўразматова Адолат, 803 кг терган Қурбонбоева Райҳоналар ҳам туман Кенгашининг қимматбаҳо совғаларига эга бўлишди.